Туркия қуролли кучлари Сурия ҳудудида бошлаган "Фрот қалкони" операциясининг 15 куни давомида террорчилик гуруҳларининг 110 аъзосини йўқ қилди. Бу ҳақда Туркия бош вазири ўринбосари  Нуриддин Жаниқли маълум қилди. 

"Операциянинг 15 куни ичида Суриянинг 722 квадрат километрли ҳудуди жангариларидан тозаланди. ИШИД ва Сурия курдлари мудофаа кучларининг 110 нафар аъзоси йўқ қилинди. Туркия томонидан 5 киши ҳалок бўлган, 19 киши жароҳат олган. Операция давомида тўртта танк ва бир нечта БТР йўқ қилинган"