Ўзбекистон даромад даражаси ўртадан қуйи (пастга яқин ўрта) мамлакатлар сирасида қайд этилган (1 046 – 4 125 АҚШ доллари). Бу ҳақда БМТнинг Саноатни ривожлантириш ташкилоти (ЮНИДО) 2016 йил учун маърузасида маълум қилинган.

Собиқ Иттифоқ мамлакатлари орасида Россия, Эстония, Литва ва Латвия даромад даражаси юқори бўлган мамлакатлар қаторида (12 746 АҚШ долларидан бошланади).

Қозоғистон, Туркманистон, Озарбайжон ва Беларусь даромад даражаси ўртадан юқори бўлган мамлакатлар. Бу Ялпи миллий даромад (ЯМД) 4 126 доллардан 12 475 долларгача бўлган мамлакатлар ҳисобланади.

Аҳоли жон бошига даромадлар даражаси пастга яқин ўрта бўлган гуруҳда Ўзбекистондан ташқари Арманистон, Молдова, Қирғизистон, Украина ва Грузия ҳам бор.

Тожикистон эса тўртинчи гуруҳда. Бу гуруҳдаги мамлакатларда Ялпи миллий даромад  1 045 доллар ва ундан кам бўлади.