Венесуэлалик тадбиркорлар Алехандро Бланшар ва Элио Ангуло классик ёғоч тобутларга рақобат сифатида картон тобутлар ясашни йўлга қўйишга қарор қилишди.

Мамлакатдаги инқироз туфайли уларнинг "био-тобутлари" баланд қийматга эга ёғоч тобутларга қараганда анча харидоргир бўлади. Венесуэлада ёғоч тобутнинг нархи -  280 000 боливар бўлиб, у био-тобутдан тўрт баробар қиммат. 

Қайта ишланган картондан тайёрланувчи био-тобут 230 килограммгача бўлган вазнни кўтара олади. Уни йиғишга 10 дақиқадан кам вақт кетади. Бланшар ва Элио Ангулонинг айтишича, улар Колумбия, Эквадор ва Перудан буюртмалар олишган.