«Арсенал» ҳужумчиси Алексис Санчес ўз ўйини ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

«Мен шундай даражага чиқдимки, энди юқори савияли футболчилар билан рақобатлаша оламан.

Мен ҳеч қачон ўз ўйинимни ёмон деб ҳисобламаганман. Ўзимни Месси ва Роналду билан тенглаштира оламан.

Менда ҳам улардаги каби салоҳият мавжуд», – деган Санчес Sport English нашрига.

Ҳужумчи ўтган мавсум якунига кўра «Арсенал» сафида 41та ўйин ўтказиб, 17та гол урган ва 11та голли узатмани амалга оширганди.

Манба: Tribuna.uz