Prime Time Sports компаниясининг «Soccerex Transfer Review» номи остидаги тадқиқотига кўра 2009 йилдан буён ҳисобларга кўра «Реал» «Барселона»ни  трансферлар бозорида сарфланган маблағлар миқдорига кўра ортда қолдирган.

Кейинги 7 йил ичида мадридликлар янги футболчиларни таркибга қўшиб олиш учун 847 миллион евро сарфлаган, каталонияликлар жамоасида эса бу кўрсаткич – 647 миллион еврога тенг.

Кейинги йилларда эса вазият ўзгарган – охирги 3 мавсумда «Барселона» 92 миллион евро кўпроқ сарфлади – 331 миллион евро 239 миллион еврога қарши.

Шу йилнинг ёзида каталонияликлар 123 миллион евро сарфлаб, таркибга 6 нафар футболчи қўшиб олган, мадридликлар эса Альваро Моратани қайтариш учунгина 30 миллион евро харажат қилди.

Бундан ташқари, ёзги трансферлар вақтида «Реал» ўз тарбияланувчиларини сотиш орқали 34,5 миллион евро даромад кўрди,  «Барселона»да бу кўрсаткич – 13 миллион еврога тенг бўлди.

Манба: Tribuna.uz