Facebook’даги “Водители Ташкента” гуруҳи аъзоси тармоққа кузатув камерасига олинган ўғрилик видеосини жойлаштирди.

Маълум бўлишича, воқеа 6 сентябрь куни Тошкент шаҳри Алишер Навоий кўчасидаги Хадра майдонида содир бўлган. Жиноятчи йўл четида турган автомобилнинг орқа ойнасини синдириб, унинг ичидан ҳамённи ўғрилаб кетган.

Ҳозирда ҳуқуқбузар қўлга олинган ёки олинмагани ҳақида маълум қилинмаган.