Ҳиндистон фазовий тадқиқотлар ташкилоти (ISRO) INSAT-3DR метеорология сунъий йўлдошини Ер орбитасига муваффақиятли олиб чиқди. У, криоген ёқилғида ишлайдиган двигатель ўрнатилган ракета воситасида фазога кўтарилган. 

Ракетани учириш жараёни ҳинд телеканаллари орқали жонли эфирда намойиш этилган. 

"GSLV-F05 INSAT-3DR сунъий йўлдошини фазога олиб чиқди", —дейилади ISRO баёнотида.

GSLV-F05 ракетаси Андхра-Прадеш штати яқинидаги Шрихарикота оролидаги космодромдан осмонга кўтарилган. Икки тоннадан оғирроқ бўлган янги сунъий йўлдошнинг бош вазифаси ер сатҳи ва денгиз юзасидаги ҳарорат тўғрисида аниқроқ маълумот тўплашдан иборат. 

Криоген ёқилғи – газларни чуқур совутиш воситасида суюлтириб олинади.