Ҳиндистон президенти Пранаб Кумар Мукержи 8 сентябрда йирик кўламдаги солиқ ислоҳотига йўл очиб берувчи конституцион тузатмани имзолади. Ушбу тузатма билан маҳсулотлар ва хизматларга ягона солиқ киритилади, деб маълум қилди ҳинд ОАВ.

Тузатма Ҳиндистоннинг 16 штати (жами 29 штатнинг ярмидан кўпи ва мамлакатнинг иккита иттифоқдош ҳудуди) қонунчилик ассаблеялари томонидан маъқуллангандан кейин қабул қилинди.

Ягона солиқ ишлаб чиқариш, маҳсулот ва хизматларни сотиш ва истеъмол қилишга қўшимча солиқ бўлади. У марказий ҳукумат ва штатлар ҳукуматлари томонидан ундириладиган барча солиқлар ўрнини босади. Бу Ҳиндистон мустақилликка эришгандан кейин амалга оширилган солиққа солиш соҳасидаги энг йирик ислоҳот бўлди. Ҳукуматнинг фикрича, қонун Ҳиндистон иқтисодиёти ўсишини 1,5-2 фоизга тезлаштиради.