Каталония чемпионатининг иккинчи дивизони баҳсини бошқаришга тайинланган аёл ҳакам Марта Галего ўйинни 3 дақиқага тўхтатиб қўйишга мажбур бўлди. 

Стадионга ташриф буюрган мухлислардан бири унга "уйига қайтиб идишларни ювиш"ни маслаҳат қилган.

AS нашри хабарига кўра, «Вальс» ва «Камбрильс Унио» баҳсини бошқарган ҳакам қичқириқни эшитгач, ўйинни тўхтатиб қўйган ва безори мухлисдан стадионни тарк этишни сўраган. 

Шундан сўнг мухлислар Галегонинг қарорини олқишлай бошлашган. Безори мухлис ҳакамнинг сўзларини бажаргач, ўйин давом эттирилган.

Бу ҳолат Каталония футбол федерацияси томонидан кўриб чиқилиши кутилмоқда.

Манба: Tribuna.uz