Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ияд бин Амин Маданий 8 сентябрь куни Тошкент шаҳрига ташриф билан келади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берган.

Бўлажак учрашув ва музокараларда 2016 йилнинг октябрь ойида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон раислигида бўлиб ўтадиган ИҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг 43-сессиясига тайёргарлик масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

2015 йилнинг майида Ал-Қувайтда ўтган ИҲТ ТИВК мажлиси вақтида Ўзбекистон 2016 йили ташкилотга раислик қилиши ҳақида қарор қабул қилинганди.