Ла Лига президенти Хавьер Тебас хитойлик мухлислар Манчестер дербисидан кўра Испания примерасининг оддий ўйинини кўришни афзал билиши ҳақида айтиб ўтди.

«Хитойда «Сельта» – «Атлетико» ўйинини, «МЮ» ва «Ман Сити» жамоалари ўртасидаги дерби баҳсидан кўра каттароқ қизиқиш билан кутишмоқда, чунки Испаниядаги ўйинлар очиқроқ кечади.

Декабрдаги класико? Ўйин вақтини 13.00га кўчириш керакми? Менимча бу ўйин соат 18.15га қўйилгани хато эмас.

Иқтисодий нуқтаи назардан қарасак «Реал» ва «Барселона» рейтингнинг юқори қисмида эканини кўрамиз», – деган Тебас Cadena Cope эфирида.

10 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 16:00га «Сельта» – «Атлетико» баҳси белгиланган. Худди шу вақтдан ярим соат ўтиб Англияда «Манчестер Юнайтед» – «Манчестер Сити» жамоалари иштирокидаги дерби баҳси бошланади.

Манба: Tribuna.uz