Liberty Media «Формула-1» акцияларининг бир қисмини харид қилгани тўғрисидаги хабарларни тасдиқлади. Бу эса, медиакомпаниянинг «қироллик пойгалари»ни намойиш этиш бўйича тўлиқ ҳуқуқни сотиш олиш бўйича илк қадамдир. 

Liberty Media «Формула-1»нинг 18,7 фоиз акциясини салкам 4,5 млрд доллар эвазига харид қилди, деб маълумот тарқатган Sky Sports.

Навбатдаги битимда, «Ф-1»нинг мажоритар акциядори CVC Capital компаниясидан акцияларнинг барчасини сотиб олиш кўзда тутилган. Тўлиқ суммаси 8 млрд доллар атрофида бўлиши кутилаётган савдо яқин ҳафталарда амалга ошиши мумкин. Бироқ, даставвал, акцияларнинг иккинчи қисмини харид қилиш битимини турли хил назорат қилувчи ва монополияга қарши органлар, жумладан Бутунжаҳон автомобиль федерацияси (FIA) томонидан тасдиқланиши керак.