Хитойнинг Хэбэй шаҳрида бир неча шахтёрни ўлдириб, сўнг улар учун суғурта пулига эга чиққан жиноий гуруҳнинг 5 нафар аъзоси қатл этилди. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар тарқатган.

21 кишидан иборат жиноий гуруҳ 2011 йилнинг июлидан 2012 йилнинг июнига қадар бўлган муддатда Ханьдань вилояти ҳудудида 4 нафар кончини ўлдиришган. Улар ўз қурбонларини кон ичида болға билан ўлдиришган ва олдиндан тайёрланган сохта ҳужжатлар орқали шахта эгаларидан товон пули тўлашни талаб қилишган. Жиноятчилар шу йўл орқали 270 минг долларга эга бўлишган.

Тез орада гуруҳ фош бўлган. Жиноятчилар қурбонларнинг ҳамкасблари бўлиб чиққан. Улардан 5 нафарига ўлим ҳукми чиқарилган.

Қолган жиноятчиларга турли муддатга қамоқ жазолари тайинланган.