Пентагон раҳбари Эштон Картер ва Украина мудофаа вазири Степан Полторак 8 сентябрда Лондонда икки томонлама ҳамкорлик концепциясини имзолашди. Бу ҳақда Пентагон матбуот хизмати маълум қилди. 

"Ҳужжат Украина армияси мудофаа қобилиятини ошириш, мудофаа ислоҳотларини илгари суриш ва техник мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни ошириш учун АҚШ ва Украина ҳамкорлиги асосини таъминлайди", дейилмоқда хабарда. 

Пентагонда АҚШ 2014 йилдан бери Украинага хавфсизлик соҳасини қўллаб-қувватлаш сифатида, жумладан ўқув дастурлари ва маслаҳат саъй-ҳаракатларлари учун 600 млн доллардан кўпроқ маблағ ажратгани таъкидлаб ўтилди.