Россия Давлат думаси депутатлари «Очиқ минбар» мажлисини Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов вафоти муносабати билан бир дақиқалик сукут сақлашдан бошлади. Бу ҳақда «РИА Новости» ахборот агентлиги хабар берди.

«1 ҳафта аввал Ўзбекистон республикасининг биринчи президенти Ислом Каримов вафот этди. У Ўзбекистоннинг мустақил ва суверен давлатга айланишига ўзининг улкан ҳиссасини қўшган. Мен Ислом Абдуғаниевич Каримов хотирасига ҳурмат сифатида бир дақиқалик сукут сақлашни таклиф қиламан», — деди Россия Федерацияси Давлат думаси спикери Сергей Наришкин МДҲ ташкил этилганининг 25 йиллигига бағишланган «Очиқ минбар» мажлисида.