Қозоғистон бош вазири Карим Масимовнинг Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси раиси лавозимига ўтказилиши унга мамлакат президенти Нурсултон Назарбоев юқори даражада ишонишини англатади, деб айтди қозоғистонлик сиёсатшунос Эдуард Полетаев.

8 сентябрда Назарбоев Масимовнинг янги лавозимга тайинланиши ҳақидаги қарорни имзолади. Унинг ўрнига бош вазир лавозимини биринчи ўринбосари Бакитжон Сагинтаев вақтинчалик бажариб туради.

"Карим Масимов – жуда кучли, йирик сиёсатчи, бош вазир ва маъмурият раҳбари бўлган ва унинг бундай лавозимга тайинланиши президентнинг унга ишониши ва унинг сиёсий фаолиятининг давоми борлигини аанглатади", деб айтди сиёсатшунос.

"Масимов бунгача ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий соҳадаги турли лавозимларда катта миқдорда турли масалаларни ҳал қилиш билан шуғулланган ва ўйлайманки, бу у учун бажарса бўладиган вазифадир ва у ўзининг сиёсий вазни билан уни тўлдиради", деб айтди Полетаев.

Полетаевнинг таъкидлашича, Қозоғистон хавфсизлигига таҳдидлар орасида террорчилик актлари ҳамда Қозоғистоннинг жанубий сарҳадларида вазиятнинг кескинлашуви мумкинлиги бор.  

Масимов Қозоғистон ҳукуматини 2007 йилдан 2012 йилгача бошқарган, сўнгра 2012 йилдан 2014 йилгача Қозоғистон президенти маъмурияти раҳбари бўлиб ишлаган. У 2014 йилдан яна бош вазир лавозимини бажара бошлаган.