НАТО бош котиби Йенс Столтенберг альянс батальонларининг Болтиқбўйи давлатлари ва Польшада жойлаштирилиши Россиянинг ҳарбий интилишлари билан боғлиқ, деб айтди. Бу ҳақда "Интерфакс" ахборот агентлиги хабар бермоқда.    

"НАТОнинг 4 та батальонининг Болтиқбўйи давлатлари ва Польшада жойлаштирилишига сабаб шуки, биз Россиянинг ҳарбий интилишлари, унинг ўз кучини қўшниларига нисбатан қўллаш истагини кўрдик", деб айтди Столтенберг Тбилисидаги халқаро анжуманда. 

У бу фикрини Грузияга нисбатан ҳам айтди ва уни нима учун НАТО аъзоси бўлишни истаётганини тушунгани айтди.

"Сен бир кичкина давлат бўлсангу, сен билан шундай катта давлат чегарадош бўлса, хавфсизлик учун асос керак ва сен альянснинг жамоавий хавфсизлиги аъзоси бўлишни истайсан", деб таъкидлаб ўтди Столтенберг.

Столтенберг НАТО Грузиянинг босиб олинган ҳудудларининг мустақиллигини ҳеч қачон тан олмаслигини айтди.

НАТО давлатлари етакчилари 8 июлда Болтиқбўйи давлатлари ва Польшада 4 та батальон яратишга келишиб олгандилар. Бунда минтақанинг ҳар бир давлатига дастлаб фақат бир давлат: Латвияга Канада, Литвага Германия, Эстонияга Буюк Британия, Польшага АҚШ қўшинлари юборилади.