Швед рассоми Нильс-Петтер Эквалл (Nils-Petter Ekwall)нинг баёнот беришича, Россиянинг «Единая Россия» сиёсий партияси ўзининг сайловолди ташвиқотида унинг картиналаридан рухсатсиз фойдаланмоқда. Рассом бу ҳақда бутун дунё дизайнерлари ва рассомларини бирлаштирувчи Behance сайтида сўз юритган

Нильснинг сўзларига кўра, у маҳаллий SVT1 телеканалидаги кўрсатувда бундан хабар топган. Телеканал журналистларининг аниқлашича, «Единая Россия» ўзининг сайловолди ташвиқотида швед рассомининг 2013 йили Financial Times нашрига ишлаган иллюстрациясидан фойдаланмоқда.

Партия вакиллари ҳам Нижний Новгороддаги материалларида картинадан фойдаланаётганларини тасдиқлашган бўлса-да, Нильс иллюстрацияси билан чоп этилган полиграфик маҳсулот кам сонда чоп этилган. 

Шу билан бирга партия вакили Роман Зориннинг телеканалга маълум қилишича, «Единая Россия» муаллифларнинг рухсатисиз уларнинг иллюстрациясидан фойдаланмайди ва рассом билан товон пули ёки узр сўраш борасида боғланишга тайёр. 

Рассомнинг ўзи, пул унчалик ҳам муҳим эмаслигини айтиб, «Россиядек йирик давлат унинг ишини шундай фойдаланишидан аламзада экан»ини билдирган.

Бундан ташқари, Нильс «Единая Россия» яна шундай фаолиятини давом эттирса, унга маълум қилишларини илтимос қилган.