АҚШнинг Техас штатидаги Алпайн шаҳридаги барча мактаблар ёпилишига сабаб бўлган мерган ўзини отиб ташлади, деб хабар бермоқда CBS телеканали. 

Брюстер округи шерифи жароҳатланганлар ҳақида ОАВда аввалроқ пайдо бўлган хабарни тасдиқлади. Воқеа оқибатида бир ўқувчи ярадор бўлган.

Аввалроқ Техас штати ҳукумати Алпайн шаҳридаги барча мактабларни таълим муассасаларидан бирида мерган фаоллашган бўлиши мумкинлиги сабабли ёпгани маълум қилинганди.