Туркия ҳукумати қишки вақтга ўтишни бекор қилди. Бу ҳақда Anadolu ахборот агентлиги хабар берган.

Туркия вазирлар маҳкамасининг 2016 йил мартидаги «Вақтни тартибга солиш тўғрисида»ги қарори 2016 йил октябрида соат милларини ярим соат орқага қайтаришни кўзда тутган эди. Аммо бу қарор бекор қилинди.

2016 йил 27 мартида бутун мамлакат ўтган ёзги вақт йил охиригача давом этади.