Фейсбук ижтимоий тармоғидаги “Водители Ташкента” гуруҳи хайрли ишга қўл урмоқда. Улар, Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг қабрини зиёрат қилиш учун Намангандан велосипедда йўлга отланган Ҳусан отага янги велосипед совға қилишга аҳд қилди. Нафақахўр у билан келаси йилда Саудия Арабистонига ҳажга боришни режалаштирмоқда. 

Шу кунларда, наманганлик 75 ёшли Ҳусан отанинг президент қабрини зиёрат қилиш учун Самарқандга велосипедда бораётганидан кўпчиликнинг хабари бор. Ҳусан отанинг сўзларига кўра, Каримов унинг дўсти бўлган. Албатта, унинг бу сафарида 60 яшар қариндоши ҳамроҳ бўлаяпти. 

Икки нафар нафақахўрларнинг ҳаракатларини кузатиб борган «Водители Ташкента» гуруҳи бобо учун янги велосипедга маблағ тўплаш таклифи билан чиқди. Албатта, бу фикрга ҳамма бирдек қўшилмади, аммо кўпчилик озми-кўпми ўз ҳиссасини қўшгани боис, бир кун ичида 1 млн сўмдан ортиқ маблағ тўпланди. 

Тўпланган маблағларнинг бир қисми зардўзи ва оддий чопон ҳамда дўппи харид қилишга сарфланган. 

Бугун эрталаб NUZ.UZ мухбири ва «Водители Ташкента» гуруҳи аъзолари Ҳусан отани Гулистон – Самарқанд трассасида учратиб, тошкентликлар номидан ҳадяларни топширишган

“Кўпчилик йўл-йўлакай таом билан сийлашди, кимдир бошпана берди, - дея ҳикоя қилган Ҳусан ота. - Ҳамма омад тиламоқда. Барчангизни Наманганга ошга таклиф этаман”. 

Унинг сўзларига кўра, нафақахўр президент Каримов билан шахсан таниш бўлган. 8 сентябрь куни эрталаб у Жиззах остоналарида эди. У, бугун ёки эртага Самарқандда бўлиши керак. Яна шу нарса ҳам аниқки, Ҳусан ота келаси ҳафтада Тошкентда меҳмон бўлади. 

Гуруҳ маъмурининг сўзларига кўра, Ҳусан ота учун пул йиғиш жараён ҳали давом этмоқда. Кимнинг хоҳиши ва имконияти бўлса, хайрли ишга ҳисса қўшиши мумкин. Фаоллар тўпланган маблағга Ҳусан отага янги велосипед харид қилишмоқчи.