15 см лик соқолга эга 24 ёшли Харнаам Каур исмли британиялик аёл Гиннесс рекордлар китобига киритилди. Қиз дунёда энг узун соқолга эга аёл ҳисобланади.

Қизда соқол тукларнинг ҳаддан зиёд ўсишини чақирувчи камдан-кам учрайдиган касаллик туфайли ўса бошлаган.

Харнаам Каур ижобий муносабатда бўлиш учун ҳаракат фаоли ҳисобланади ва унинг айтишича, у бундай узун соқолни унинг ташқи қиёфаси устидан кўп йиллик ҳақоратларни маънавий енга олиш учун ўстирган.