19 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги Евро-2017 саралаш мусобақасидан ўрин олган Исроил – Россия (1:1) учрашувини бошқарган ҳакам русларнинг ҳаққоний голини ҳисобламади.

Иккинчи бўлим вақтида, ҳисоб 0:0 эканида, россияликлар тезкор ҳужумда гол уришга муваффақ бўлди. Валерия Зарубинанинг зарбасидан кейин тўп дарвозага кириб, тўр тешигидан чиқиб кетди. Бош ҳакам эса буни пайқамай қолди ва голни инобатга олмади.

Учрашув 1:1 ҳисобида якунланди.  Россия футбол иттифоқи бу ўйин натижаси юзасидан расмий шикоят ёзди.

УЕФА ташкилоти яқин орада бу вазиятни ўрганиб чиқиб, ўз қарорини эълон қилиши кутилмоқда.