АҚШ геологик хизмати (USGS) Шимолий Кореяда Пангири ядровий полигони ҳудудида зилзила эмас, балки портлаш юз берган бўлиши мумкинлигини маълум қилди.

"Агар бу ҳақиқатан портлаш бўлса, USGS у қандай турда бўлганини, ядровийми ёки йўқми аниқлашга қодир эмас", деб маълум қилинди хизмат сайтида.

Шу билан бирга, Yonhap ахборот агентлигининг маълумотларига кўра, Жанубий Корея ва Японияда Шимолий Кореядаги ер ости силкинишлари ҳақидаги маълумотни тўплаш ва таҳлил қилиш бўйича штаблар тузилди. Жанубий Корея ҳукумати хавфсизлик бўйича миллий қўмитанинг фавқулодда йиғилишини ўтказмоқчи эканлигини маълум қилган.