АҚШ президентлиги учун Либертариан партиясидан номзод Ҳэри Жонсон телевидение орқали чиқишида Ҳалабни билмаслигини тан олди

MSNBC телеканали бошловчиси у билан ўтказган интервьюсида, Жонсон президент бўлиб сайлангудек бўлса, Сурия армияси ва экстремистлар ўртасидаги жанглар тинимсиз давом этаётган Ҳалаб шаҳри муаммосини ҳал этиши учун нима қилиши мумкинлиги тўғрисида савол берган. 

"Ҳалаб нима у?", - дея саволга савол билан жавоб берган Нью-Мексико штати собиқ губернатори Жонсон. Бошловчининг ҳазиллашаяпсизми?, деган саволига эса жиддийлигини билдирган. 

Шундан сўнг, бошловчи Жонсонга Ҳалаб шаҳри қаерда жойлашгани, у билан боғлиқ муаммони тушунтирган. 

Жонсон кейинроқ эълон қилган коммюникесида изоҳлашича, унга савол беришганида, у қандайдир қисқартма от ҳақида ўйлаган, Сурия номи тилга олингач, гап нима ҳақида бораётганини англаган. 

Ҳозирги вақтда, Жонсоннинг мақсади сайловчиларнинг 15 фоизлик қўллаб-қувватлашига эришишдир. Умуммиллий ижтимоий сўровлар буни тасдиқласа, Жонсон ҳам президентликка номзодларнинг 26 сентябрга белгиланган илк телебаҳсларида иштирок этиши мумкин бўлади. 

Айни чоғда, айрим сўровларга кўра, уни америкаликларнинг 13 фоизи қўллаб-қувватламоқда.