АҚШ авиация соҳасидаги регулятор йўловчиларни самолётларда Samsung Galaxy Note 7 смартфонидан фойдаланиш ёки қувватлашда эҳтиёткор бўлишдан огоҳлантирди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

"Парвоз вақтида бу смартфонлардан фойдаланмасликни қатъиян маслаҳат берамиз", дейилди хабарда.

Маълум қилинишича, мутассадилар бу смартфонлар батарейкаларининг ўз-ўзидан алангаланиб кетишидан хавотирланишмоқда.

Аввалроқ Флорида штатида дастлабки текширувларга кўра салонида Samsung Galaxy Note 7 қувватлашга қолдирилган Grand Cherokee автомобили ёниб кетгани маълум қилинганди.

Бу орада Samsung компанияси ушбу смартфонлардаги нуқсон аниқлангунча уларни сотишни тўхтатиб қўйди.