“Барселона”нинг қатор етакчилари Лионель Месси, Серхио Бускетс, Иван Ракитич, Серхио Роберто ва Хорди Масип кўзи ожиз футболчилардан иборат бўлган Испания паралимпия терма жамоасига қарши хайрия ўйинини ўтказди.

Мазкур ўйин Рио-2016 майдонларидан бирида бўлиб ўтди. Имкониятлар тенг бўлиши учун “Барселона” клуби футболчиларининг ҳам кўзи боғлаб қўйилди. Шунингдек, тўп ичига эса шақилдоқ мослама ўрнатилди. Ўйин 1:1 ҳисобида якунланди. “Барселона” сафидаги голни Месси киритди.