Буюк Британиялик ихтирочи Кевин Скотт моноциклда тез ҳаракатланиш бўйича соатига 98,464 километр тезликда ҳаракатланиб, жаҳон рекордини ўрнатди. Унинг натижаси Гиннесс рекордлар китобига киритилади. 

Скотт ва унинг UK Monowheel Team компанияси моноциклни ишлаб чиқаришга икки йил сарфлаган. 7 ой унинг конструкциясини ишлаб чиқишга, яна 12 ой моноциклни Гиннесс китоби талабларига мослаштиришга кетган. 

WarHorse («жанговар от») деб номланган қурилма диаметри 1,5 метрлик карбонли рама-ғилдиракдан иборат бўлиб, вазни 85 кг келади. У, 200 куб см ҳажмдаги қайта ишланган двигатель, пневматик подвеска ва оригинал узатмалар қутисига эга. 

Унинг юришлари Шимолий Йоркширдаги Элвингтон аэродромида бўлиб ўтган. Шу билан Скотт америкалик Керри Макклиннинг 2001 йилда ўрнатган рекордини янгилашнинг уддасидан чиқди. Ўшанда Керри моноциклда соатига 91,7 км тезликда ҳаракатлана олган эди.