ФИФА ахлоқ қўмитасининг тергов палатаси ташкилотнинг собиқ раҳбари Йозеф Блаттер, бош котиб Жером Вальке ҳамда унинг ўринбосари сифатида ишлаган, молиявий масалалар билан шуғулланган Маркус Каттнерга нисбатан расман иш очиб, суриштирув ишларини бошлади.

Тергов палатаси бу шахсларни этика қоидаларини бузиш, совға олиш, порахўрлик ва коррупцияда айбламоқда. 

ТАСС хабарига кўра, Маркус Каттнер махфийлик қоидаларини бузишда ҳам айбланади.

Журналист Роб Ҳарриснинг маълумот беришича, бу мулозимлар 5 йил давомида 80 миллион доллар маблағни ўзлаштиришда гумон қилинмоқда.

Швейцария федерал адлия бюроси 2015 йилнинг 25 сентябрь куни Блаттерга қарши жиноий иш очганди. Бунга ФИФА президентининг 2011 йилда УЕФАнинг ўша вақтдаги президенти Мишель Платини ҳисоб рақамига ноқонуний равишда 2 миллион Швейцария франки ўтказгани сабаб қилиб кўрсатилган.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг майида ФИФА президенти бўлиб турган Йозеф Блаттер порахўрлик билан боғлиқ можаролар бошлангач, истеъфога чиқишини маълум қилди.

Швейцария федерал адлия бюроси 2015 йилнинг 25 сентябрь куни Блаттерга қарши жиноий иш очганди. Бунга ФИФА президентининг 2011 йилда УЕФАнинг ўша вақтдаги президенти Мишель Платини ҳисоб рақамига ноқонуний равишда 2 миллион Швейцария франки ўтказгани сабаб қилиб кўрсатилган.

Октябрь ойи бошида эса ФИФА этика қўмитаси Блаттер ҳамда Платинини футбол билан боғлиқ ишлардан 90 кунга четлатди. Иш ўрганиб чиқилгач, ФИФА арбитраж палатаси 21 декабрь куни ҳар икки мулозимга нисбатан қўлланилган жазо муддатини 8 йилгача узайтирди.

ФИФА баёнотида жазога сабаб сифатида Блаттер УЕФА президенти Мишель Платини ҳисоб рақамига нима сабабдан 2 миллион франк ўтказганини юридик томондон тушунтира олмагани, пул ўтказиш қонуний эканлигини исботлай олмагани кўрсатилган.

Кейинроқ Платинига нисбатан дисквалификация муддати 4 йилгача туширилди. Шунингдек, Блаттерга нисбатан жазо муддати 2 йилга қисқарди.

Манба: Tribuna.uz