Франция ҳукумати 2017 йил баҳорида бўлиб ўтиши кутилаётган президентлик сайлови арафасида жисмоний ва юридик шахслар учун солиқларни пасайтиришга ваъда бераяпти, деб хабар қилмоқда MarketWatch.

Хусусан, аҳолидан йиғиладиган солиқлар умумий миқдорини 1 млрд еврога камайтириш ва даромадга солинадиган корпоратив солиқ ставкасини ҳозирги 33 фоиздан 2020 йилга бориб босқичма-босқич 28 фоизгача пасайтиришини маълум қилган. 28 фоизлик корпоратив солиқ ставкаси 2017 йилдан эътиборан ўрта ва кичик корхоналар учун жорий этилиши мумкин. 

Франция молия вазирлиги баёнотига кўра, солиқ тушумининг камайишига қарамасдан, келаси йилда давлат бюджетидаги камомадни 2015 йилги 3,5 фоиздан 3 фоизга тушириш имкони сақлаб қолинади.