Германия ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, Германияда яшаётган 361 нафар хорижлик бола 14 ёшигача никоҳдан ўтган. Бу ҳақда "Яшиллар" партияси парламент сўровига вазирликнинг жавобида айтилган. Ҳужжатдан парчалар Funke медиагуруҳи газетасида чоп этилиши белгиланган.

Вазирлик маълумотларига кўра, Германияда 2016 йил 31 июль ҳолатига кўра, оилавий аҳволида "турмуш қурган" деб кўрсатилган 1475 нафар балоғатга етмаган хорижлик бор. Энг кўп уйланган ва эрга текканлар 16 дан 18 ёшгача бўлган болалар орасида бўлиб, уларнинг сони 994 кишини ташкил қилмоқда. 

Вазирликда бу кўрсаткич ҳақиқий ҳолатни акс эттирмаслиги ва аслида "турмуш қурган болалар" сони анчагина кўпроқни ташкил қилиши айтилмоқда. Бундай балоғатга етмаганлардан кўпчилиги, яъни 664 киши Германияга Суриядан, 157 киши Афғонистондан, 100 киши Ироқдан, 65 киши Болгариядан, 41 киши Польшадан, 33 киши Руминиядан, 32 киши Грециядан келган. Улар асосан қизлар бўлиб, 1152 кишидан иборат.

Германия қонунчилиги агар турмуш қурувчилардан бири балоғатга етган ҳамда ота-она ёки васий розилиги билан 16 ёшдан турмуш қуриш мумкин. Турмуш қурганлардан бирининг ёши 14 дан кичик бўлган болалар орасидаги никоҳлар айни вақтгача Германияда ҳақиқий деб тан олинмаган.