Ўзбек хонадонлари учун гиламлар илиқлик ва безак белгиси ҳисобланади. Юртимизга куз мавсуми кириб келиши ва ҳавонинг совуқлаша бошлаши сабаб, ҳозирда кўпчилик гилам харид қилишга тараддудланган. Бундан ташқари, шу мавсумда янги уйлар қуриб битказилади ва уларга безак ва илиқлик учун яхши ҳамда сифатли гиламлар излана бошланади.

Буларнинг барини бир неча йиллик тажрибасидан билган Heritage — «Мир ковров» гиламлар дўкони эса, харидорлар фойдасини ўйлаб, бутун сентябрь ойи учун барча гиламларига 30 фоизлик чегирма эълон қилди.

Ҳақиқий гиламлар дунёси бўлган ушбу дўконда Бельгия, Туркия, Эрондан келтирилган 100 хилдан ортиқ ва ўзимизнинг Самарқандда тайёрланган гиламлардан дидингизга мосини топишингиз, шубҳасиз. У ерда қўлда тўқилган, ипак гиламлар ҳам мавжуд. Ундаги кенг танлов уйнинг барча хоналарига мос гилам топиш имконини беради.

Уйнинг турли хоналари учун гилам танлаш қийин бўлиши мумкин, албатта. Бунда Heritage дўкони ходимлари сиздан ўз маслаҳатларини аямайдилар, харидларингизни эса манзилингизгача бепул етказиб берадилар.

Шунингдек, дўкон ходимлари гиламларнинг сифатига, яхши сақланишига ҳамда намунали хизмат кўрсатилишига катта эътибор қаратади.

Heritage — гиламлар ва ковроланлар дунёсининг маҳсулотлари уйингизга муносиб либос бўла олади. Дўконимизга яқиндагина янги коллекция келганини маълум қиламиз.

Марҳамат, ташриф буюринг:
Манзил:
Тошкент, Беруний кўчаси 18-б уй.
Мўлжал: «Ҳувайдо» тўйхонаси, «Беруний» метроси.
Телефон: +998(97) 702-70-70