Сентябрь ойининг охирида Хитойнинг жануби-ғарбидаги Гуйчжоу провинциясида дунёдаги энг катта радиотелескопни эксплуатация қилиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақида TJ хабар қилди. 

Телескоп тизимининг диаметри - 500 метр, умумий майдони эса тахминан 250 минг квадрат метрга тенг – бу 30 футбол майдони ҳудудига тўғри келади. У ҳажмига кўра, Пуэрто-Рикодаги диаметри 300 метр бўлган дунёнинг энг йирик телескопидан ҳам ўтади.

25 сентябрда 10 километр радиусда радиосукутни талаб қилувчи  қонуний чекловлар кучга киради, шу билан бирга телескоп атрофида қурилишлар, ов ва ёғоч йиғишга нисбатан йирик миқдордаги жарима белгиланади. 

Қурилиш 2011 йилнинг март ойида бошланган ва 1,2 миллиард юанга баҳоланган. 

2016 йилнинг бошида провинция ҳукумати 9 минг нафар маҳаллий аҳолини компенсация тўлаш шарти билан бошқа жойга кўчириши ҳақида маълум қилинган эди. Ҳар бир кишига 12 минг юань (тахминан 1,838 минг доллар) тўланиши режалаштирилган.