Испания шимолида поезд ўз изидан чиқиб кетиши оқибатида камида 2 киши ҳалок бўлган, бир неча киши жароҳатланган. Бу ҳақда Испаниядаги Voz de Galicia хабар берган.

Ҳодиса Галисиядаги Порриньо муниципалитетида, Португалия билан чегара яқинида рўй берган.

Поездда жами 60 киши бўлган. Ҳодиса биринчи поезд издан чиқиб кетиши ортидан рўй берган. Шундан сўнг 2 вагон бутунлай ағдарилган. Йўловчиларнинг асосий қисми поездлардан мустақил ҳолда чиқа олган.

Бу воқеа Лоуредо-Валос ва Порриньо бекатлари оралиғида содир бўлган.

Поезд Португалиянинг Comboios Portugal компаниясига тегишли бўлиб, Испаниянинг Виго шаҳридан Португалиянинг Порту шаҳрига қатновни амалига ошираётганди.