Бугун 9 сентябрда Москвадаги ёнғин содир бўлган босмахонада ишлаган қирғизистонликларга иш ҳақи тўланди. Бу ҳақида Қирғизистоннинг Давлат миграция хизмати хабар берди. 

Ҳалок бўлган Қирғизистон Республикаси фуқаролари оилаларига «Печатный экспресс» босмахонаси раҳбарияти томонидан алоҳида компенсация тўлаш масаласи кўриб чиқилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, 27 август куни Москвадаги босмахонада йирик ёнғин содир бўлган. Бунинг натижасида у ерда фаолият олиб борган 14 нафар қирғизистонлик ҳалок бўлган. Иш берувчи уларнинг ноқонуний ишга жойлаштирганлигини тан олган.