Шимолий Атлантика альянси Туркиядаги кучлари сафини кенгайтиради, дея баёнот берган НАТО бош котиби Йенс Столтенберг. У NTV телеканалига берган интервьюсида шундай фикрни билдирган. 

Унинг айтишича, Туркиядаги давлат тўнтаришига уриниш, Анқаранинг НАТОга аъзолигига салбий таъсир кўрсатмайди.

"Туркияда давлат тўнтаришига уриниш, унинг НАТОдаги аъзолигига раҳна солади, деган фикрлар билдирилди. Аммо, мен бундай деб ўйламайман. Туркия НАТО учун жуда муҳим иттифоқчи, айниқса Яқин Шарқ минтақасида унинг ўрни аҳамиятлидир. Туркия НАТОнинг турли амалиётларида иштирок этади. Унинг армияси давлат тўнтаришига уринишдан сўнг, қийинчиликларга дуч келаётган бўлиши мумкин, бироқ давлат ўлароқ, Туркия НАТО доирасидаги ўз мажбуриятларини бажаришда давом этмоқда", — деган Столтенберг.

Унинг қайд этишича, Альянс ҲҲК ва РҚМ борасида Туркиядаги бўлинмаларини кучайтирган.