Қозоғистон ҳукуматининг янги таркибини тайинлаш билан боғлиқ барча масалалар кечиктирилмай ҳал этилади, унда катта ўзгаришлар кутилмайди. Бу ҳақида Вазирлар маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисида давлат раҳбари Нурсултон Назарбоев маълум қилди. 

"Карим Масимовнинг бош вазир лавозимидан озод қилиниши муносабати билан ҳозирда ҳукумат истеъфода, - дея президентнинг сўзларини келтиради "Казинформ" нашри. - Янги таркибни тайинлаш билан боғлиқ барча масалаларни кечиктирмай ҳал қиламиз ва ўйлашимча, катта ўзгаришлар бўлмайди, зеро ҳукумат мураккаб даврда барча  вазифаларини бажармоқда". 

Назарбоев нима учун Масимовни Миллий хавфсизлик раиси лавозимига ўтказганига изоҳ берди. "Ҳукуматдаги ўзгаришларни кўриб турибсиз ва бунинг ўз мантиғи бор, албатта - бу хавфсизлик даражасини кўтариш билан боғлиқ", - дея таъкидлади у. 

Давлат раҳбари Масимовнинг розилиги билан "унинг республикадаги вазиятни яхши билиши ва тажрибасини инобатга олиб, ҳозирги мураккаб даврда мана шундай муҳим секторга раис этиб тайинланган"ини қўшимча қилди.