Бразилиялик ҳужумчи Неймар “Барселона” клуби ихтиёрига қайтди. Бу ҳақда Football Espana нашри хабар берди.

Неймар бутун ёзни Бразилия терма жамоаси таркибида ўтказди. Аввалроқ у Америка кубоги-2016да иштирок этди. Орадан бироз вақт ўтиб Рио-2016 олимпиадасида иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритди. Сўнгра ЖЧ-2018 саралаш ўйинларида қатнашди.

Шундай қилиб Неймар клуб билан машғулотларни бошлаб юборди. Шунингдек, Маскерано, Умтити, Динь ва Силессенлар ҳам жамоа билан навбатдаги ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда.

 

Манба:tribuna.uz