Россия президенти Владимир Путин Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан телефон орқали суҳбатда Суриядаги вазиятни муҳокама қилди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

"Алоҳида эътибор Суриядаги вазиятга қаратилди. Суриядаги вазиятни тартибга солиш бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш мақсадида турли йўналишлар бўйича фаол алоқаларни давом эттиришга келишиб олинди", деб айтилди Кремлда.

Маълум қилинишича, икки етакчи икки томонлама ҳамкорликнинг янада ривожланиши масалаларини ҳам муҳокама қилишган.