Халқаро тадқиқотлар Калифорния институти мутахассиси Жеффри Льюиснинг айтишича, сейсмологик хизматлар маълумотларига кўра, Шимолий Корея қуввати 20 килотоннадан 30 килотоннагача бўлган ядровий қурилмани синаган бўлиши мумкин, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.   

"Бу Шимолий Корея ўтказган энг йирик ядровий синов бўлиши мумкин, 20-30 килотонна, ундан кам эмас", деб айтди Льюис.

Аввалроқ АҚШ геологик хизмати Шимолий Кореяда Пангири ядровий полигони ҳудудида зилзила эмас, балки портлаш юз берган бўлиши мумкинлигини маълум қилганди. 

Шу билан бирга, Жанубий Корея хавфсизлик бўйича миллий қўмитанинг фавқулодда йиғилишини ўтказиш ниятидалигини маълум қилган.