Россия президенти Владимир Путин Анна Кузнецовани болалар омбудсмени сифатида тайинлаш ҳақидаги фармонини имзолади. Бу ҳақда президент матбуот котиби Дмитрий Песковга асосланиб РИА Новости хабар тарқатган.

Кузнецова «Покров» номли болалар, оналар ва муҳтожларни қўллаб-қувватловчи хайрия жамғармасини бошқариб келаётганди.

Песков шунингдек президент Кремлда Кузнецова билан суҳбат ўтказгани ҳақида маълум қилган.

Бундан олдинроқ Путин Павел Астаховни болалар омбудсмени лавозимидан истеъфога чиқаргани маълум бўлганди.

Эслатиб ўтамиз, 19 июлда Россиянинг Карелия Республикасида жойлашган оромгоҳда дам олаётган 47 бола ва тўрт нафар ёши катта кузатувчидан иборат гуруҳ Сямозеро кўлидан кечиб ўтаётган пайтда пўртана бошлангани ва бунинг оқибатида 15 нафар бола чўкиб кетганди.