Америкалик теннисчи Серена Уильямс 186 ҳафталик етакчиликдан сўнг Аёллар теннис ассоциацияси (WTA) рейтингининг 1-поғонасини тарк этади. Бу ҳақида WTA матбуот хизмати хабар берди. 

Рейтингнинг янгиланган версияси келаси ҳафтада чоп этилади. Биринчи ўринни немис теннисчиси Ангелика Кербер эгаллайди.  

Серена US Open турнирининг финал босқичига чиқа олмади, у ярим финалда Чехия вакиласи Каролина Плишковага 2:6, 6:7 (5:7) ҳисобида мағлуб бўлди. 

Ўз навбатида, Кербер US Open финалига чиқиш учун Дания вакиласи Каролин Возняцки билан учрашади. 

US Open 11 сентябрь куни поёнига етади. Мазкур турнир 136-марта ўтказилмоқда .