Украина Польшадан табиий газ импорт қилишни тўхтатди. «Укртрансгаз» газ транспорт тизими матбуот котиби Максим Белявскийнинг Facebook саҳифасида маълум қилишича, бунга газ қувурида юз берган авария ҳолати сабаб бўлган. 

Компания вакилининг сўзларига кўра, Львов вилоятидан ўтган 800 ммли магистрал газ  қувурининг герметиклиги бузилган. Айни вақтда таъмирлаш ишлари олиб борилаяпти. 

Август ойида Россия газининг Украина ҳудуди орқали транзити 14 фоизга камайди.  «Газпром» бугунги кунда Украина орқали Европага 240 миллион куб метр ўрнига 207 миллион куб метр газни етказиб бермоқда.