Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе Шимолий Корея ядровий қуролни синовдан ўтказганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.  

"Шимолий Корея 9 сентябрда ядровий синов ўтказди", деб айтди Пак Кин Хе.

Пак Кин Хенинг айтишича, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин бундай ҳаракатлари билан "маниакал телбалигини" намойиш қилмоқда.

Kyodo ахборот агентлиги маълумотларига кўра, Япония ҳукумати бош котиби Ёсихидэ Суга ҳам матбуот-анжуманда Шимолий Корея 5-ядровий синовни ўтказганини маълум қилди.

Шимолий Корея ОАВда бу ҳақда ҳозирча маълумот берилмади.

Аввалроқ АҚШ геологик хизмати Шимолий Кореяда Пангири ядровий полигонида зилзила эмас, балки портлаш содир этилган бўлиши мумкинлигини айтганди.