Женевада Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров ва АҚШ Давлат котиби Жон Керри ўртасидаги музокаралар бошланди.

Ўтган галги учрашув каби икки дипломат бу сафар ҳам "Президент Уилсон" меҳмонхонасида тўхтаган.

РИА Новости хабарига кўра,  музокараларнинг бош мавзуси — Суриядаги вазиятни барқарорлаштириш. Томонлар террорчиларга қарши биргаликда кураш олиб бориш бўйича келишувга эриша олиш-олмаслиги куннинг долзарб мавзусига айланган. 

Бундан ташқари, томонлар Украинадаги вазиятни муҳокама қилиши кутилмоқда. 

Сергей Лавров Женевага келиши билан БМТнинг Сурия бўйича махсус вакили Стаффан де Мистура билан учрашган.