Бангладешда фабрикада чиққан ёнғин натижасида 12 нафар киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар жароҳат олди. Бу ҳақида Reuters агентлиги гувоҳларнинг сўзларига асосланиб, хабар берди. 

Манбага кўра, фабрика Бангладешнинг потахти Даккадан 20 километр нарида - Тонги шаҳрининг саноат ҳудудида жойлашган. Ёнғин тахминан эрталабки соат 6ларда фабрика ходимлари ишга киришаётган вақтда бошланган. Бу пайтда фабрика биносида тахминан 100 нафар киши бўлганлиги маълум қилинган. 

Ёнғин фабрика биносини бутунлай қамраб олган. Воқеа сабаблари ҳозирча номаълум.