Россия ИИВ коррупцияга қарши бошқармаси раҳбари ўринбосари, коррупцияда гумон қилиниб қўлга олинган Дмитрий Захарченко «Вымпелком» (Билайн компанияси эгаи)нинг собиқ раҳбари Михаил Слободиннинг қочишига ёрдам берган, дея хабар қилмоқда «Интерфакс» агентлиги ҳуқуқ идораларидаги манбасига таянган ҳолда. 

Унинг маълумотларига кўра, Захарченко Слободинни, унга нисбатан Коми республикасининг собиқ раҳбари Вячеслав Гайзернинг иши бўйича оператив амалиёт тайёрланаётганидан огоҳлантирган.

«Шундан сўнг, ҳозирда федерал қидирувга берилган Слободин зудлик билан Россия ҳудудини тарк этган», — деган манба. 

Унинг изоҳлашича, махсус хизматлар коррупцияга алоқадор ишларни суриштиришда «Т» бошқармасига мурожаат қилишган. 

«Захарченко барча оператив ишлардан хабардор бўлган ва бундан ўзининг ғаразли мақсадларида фойдаланган», — деб қўшимча қилган манба.