Москвада машҳур актёр Евгений Леоновнинг қайта тикланган ҳайкали очилди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги. Ҳайкалнинг тантанали очилиши Москва шарафига ўтказиладиган Шаҳар кунига бағишланди.

Маросимда маданият арбоблари, жумладан Марк Захаров, Никита Михалков ва Иосиф Кобзон иштирок этди.

"Евгений Павлович буюк актёр ва ажойиб шахс бўлган. Георгий Николаевич Данелия бу ҳайкални ўғрилаб кетганларга миннатдорчилик билдирди, чунки бугун Евгений Павлович Леонов ва унинг фильмини эслашга яна бир сабаб бўлди", деб айтди Никита Михалков.

Ҳайкал Леоновнинг машҳур "Омадли жентельменлар" комедиясидаги ўғри Доцент қиёфасида тасвирланган. Маросим олдидан оркестр комедиядаги машҳур мусиқани ижро қилди. Ҳайкал "Мосфильм"нинг асосий кириш жойи қаршисидаги Юлдузлар хиёбонида ўрнатилди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ ҳайкал ўғрилаб кетилганди. Ўғрилар уни темир-терсакка топшириб юбормоқчи бўлишган.