Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтаётган Паралимпия ўйинларининг иккинчи куни ҳам ўзбекистонликлар учун омадли келди. Шу куни Ватанимиз спортчилари 3та бронза медалини мухлисларига тақдим этишди. 

Умуман, Ўзбекистон миллий паралимпия терма жамоаси 11 та медаль (3/2/6) билан 6/7 ўринни банд этиб турибди. Австралия вакиллари худди шундай натижани қайд этишган. Турнир жадвалини 49 (20/17/12) медаль билан Хитой бошқариб бормоқда. Буюк Британия ҳисобида (12/6/9) жами 27та медаль бўлса, украиналиклар Паралимпиянинг 26та (7/6/13) медалини қўлга киритган. 

10 сентябрь кунги баҳсларда Ўзбекистоннинг 11 вакили баҳсларга киришади.