Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтаётган Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон вакиллари муваффақиятли иштирокини давом эттирмоқда. 

9 сентябрь кунги баҳсларда 4 нафар ўзбекистонлик паралимпиячиларимиз иштирок этишди. 

Дзюдо мусобақасининг эркаклар ўртасидаги баҳсларида -73 кг вазн тоифасида  татамига чиққан Феруз Саидов терма жамоамизнинг яна бир бронза медалини қўлга киритди. У дастлабки курашда жазоирлик Меҳди Мескинени мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди.

Аммо, финал остонасида унга бироз омад етишмади. Феруз украиналик Дмитро Соловьевга имкониятни бой бериб қўйди. Шундан сўнг, бронза медали учун кечган баҳсда Куба вакили Жеральдо Родригесни доғда қолдирди.